Сурия — Хитой 2:2. Марчелло Липпи жамоаси сўнгги дақиқада ғалабани қўлдан бой берди (Видео)

13 июнь, 20:46 230

Сурия — Хитой 2:2. Марчелло Липпи жамоаси сўнгги дақиқада ғалабани қўлдан бой берди (Видео)

 

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичидаги рақиби – Хитой термаси “А” гуруҳи 8-турида Сурия билан ўзаро баҳс олиб борди.

Малайзиядаги Hang Jebat Stadium майдонида бўлиб ўтган ўйинда Марчелло Липпи бош мураббийлигидаги хитойликлар 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси саралаш босқичининг 9-турида сафарда айнан Хитой термаси билан тўқнаш келади.  

ЖЧ–2018 саралаш босқичи
Малайзия, Hang Jebat Stadium
13 июнь, сешанба

Сурия – Хитой 2:2 (1:0, 1:2)

Голлар: Маҳмуд ал-Мавас (12, пенальти), Аҳмад ал-Солиҳ (90) – Гао Лин (68, пенальти), Ву Си (75)

Огоҳлантиришлар: ал-Солиҳ (44), Тамер Ҳаж Муҳаммад (90) – Женг Ченг (11), Хао Жунмин (85), Жипенг Жианг (90)

Сурия: Иброҳим Алма, Амро Женьят, Аҳмад ал-Солиҳ, Умар Мидани (Аҳмад ал-Доуни, 86), Муаяд Ажан, Фаҳад Юсуф (Юсуф Калфа, 80), Тамер Ҳаж Муҳаммад, Маҳмуд ал-Мавас, Зоҳир ал-Мидани, Холид ал-Мубаяд (Насуҳ Накдали, 63), Мардик Мардикян.

Хитой: Женг Ченг, Линпенг Жанг, Шенчао Ванг, Ханвен Денг (Жипенг Жианг, 65), Сиатинг Фенг, Си Ву, Леи Ву, Бовен Хуанг (Жунмин Хао, 83), Ханчао Ю, Сиже Жанг (Жи Сиао, 56), Лин Гао.