Сурия терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди

Германиялик машҳур мутахассис Бернд Штанге Сурия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.

Эслатиб ўтиш лозимки, 69 ёшли мутахассис фаолияти давомида Германия, Уммон, Эрон, Беларус ва Сингапур терма жамоаларини бошқарган.

Маълумот учун, Сурия терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш босқичининг сўнгги раундида Ўзбекистон терма жамоаси билан бир гуруҳдан жой олган ва якунда 3-ўринни қўлга киритган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!