"Сурхон": "Андижон"га қарши тайёргарлик бошланди

30 май, 17:03 290


Биринчи лига вакили “Сурхон” жамоаси “Насаф 2 ” клубига қарши ўйиндан сўнг мураббийлар таркибдаги футболчиларга бироз дам беришга қарор қилишганди.
Қисқа муддатли таътилдан сўнг жамоа аъзолари яна ўз қароргоҳларида йиғилди. Машғулотлар Термиз шаҳридаги “Алпомиш” стадионида ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Сурхон” чемпионатнинг 13-турида Андижон вилоятининг “Андижон жамоасига қарши баҳс олиб боради. Мазкур учрашув 4 июнь куни бўлиб ўтади.