"Сурхон" мухлиси"Андижон" билан ўйиндан сўнг: Олий лигага чиқишни мақсад қилган жамоа учун бу уят эмасми?

9 июнь,2017, 10:15 969

Қадрли футбол мухлислари! 4-июнь куни бўлиб ўтган Сурхон – Андижон учрашуви жанжали хақида барчангизни хабарингиз бор. Сурхон футболи хақида бироз ўз фикримни айтиб ўтмоқчиман.

ПФЛ футболчиларга нисбатан қарор чиқарди. Санжар Шомуродов учун бу мавсум ўз нихоясига етди. Тимур 9 та ўйинга четлатилди. Хўп, Тимур ва Санжар бундан нима фойда топдилар? Биз икки томонлама зарар кўрдик. Биринчиси, футбол клуби бюджети зарарланди, иккинчиси, футболчилар мухим учрашувларни ўтказиб юборадилар. Биласизми, менимча ўша куни футболчиларга бироз тажриба етишмади назаримда.

Эндигина Сурхондарёда катта футбол қайтаётган бу пайтда биз учун бунақа одатлар умуман керак эмас. Ўз олдига Олий лигага чиқишни мақсад қилган жамоа учун бу уят эмасми? Агар биз Олий лигага чиқсак Андижондан хам кучли рақиблар билан ўйнаймиз унда нима қиламиз? Футбол хам бир мактаб, бир касб хисобланади унда чидаганлар ўйнашади. Футболда ғалаба билан мағлубият ёнма – ён юради шуни унутмаслик лозим. Нафақат футболда, балки хаётда хам Меҳмонга нисбатан хурматда бўлишимиз лозим.

Биз ўйлаймизки футбол директори ва мураббийлар бу нарсалардан тўғри хулосалар чиқарадилар. Футболчилар билан кўпроқ йиғилишлар ўтказиш ва уларга тушунтириш лозим. Балки, жамоага футболчилар билан ишлайдиган Психологни жалб қилиш керакдир? Нима бўлган тақдирда хам Вилоят Хокимимиз шунча сайи-харакатларини зое кетгазмаслигимиз лозим.

Биз мухлислар футболни соғинганмиз, чиройли ўйинлар ва ғалабалар билан олий лигага чиқишларингизни хохлаймиз. Унутманг дунё футболида “RESPECT” (Хурмат) ва FAIR PLAY” (Халол ўйин) деган иборалар бор. Деярли хар бир мусобақа ва ўйинарда мана шу ибора қўлланилади. Бу ибораларни тушунишимиз ва англаб етиштмиз зарур.