"Сурхон" воқеаси Европада ҳам такрорланди ёҳуд иккита "Рома" футболчисининг тортишуви оммавий муштлашувга сабаб бўлди (видео)

10 июнь, 10:55 834

Хабарингиз бор кеча Европанинг бир қатор мамлакатларида ЖЧ-2018 саралаши доирасида бир нечта учрашувлар бўлиб ўтди.

Ҳусусан, Грециянинг Пирей шаҳрида майдон эгалари Босния ва Герцоговина терма жамоасига қарши майдонга тушишди. Ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди.

Эътиборлиси, ҳакам финал ҳуштагини чалиши билан “Рома”нинг икки футболчиси – босниялик ҳужумчи Эдин Жеко ҳамда грециялик ҳимоячи Костас Маноласлар ўзаро тортишиб кетишди. Шундан сўнг жанжалга ҳар иккала жамоанинг бошқа аъзолари ҳам қўшилиб кетишди. Натижада, Босния ва Герцоговина терма жамоаси мураббийлар штаби аъзоси Стефан Жилли грециялик хавбек Яннис Янниотаснинг юзига кучли мушт тушириб, уни жароҳатлади.

Қуйида ушбу оммавий тўқнашув қандай содир бўлганини томоша қилишингиз мумкин: