Сусо яна "Ливерпул"га қайтиши мумкин

Италиянинг “Милан” клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Сусо фаолиятини яна “Ливерпул”да давом эттириши мумкин.

Calciomercato нашри  тарқатган хабарга кўра мерсисайдликлар 24 ёшл испаниялик футболчи учун “россонерилар”га 40 млн евро беришмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, “Ливерпуль” Сусо учун бегона эмас. Боиси, у 2012/13 йилги мавсумда айнан ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилган.

Маълумот учун, Сусо жорий мавсум “Милан” сафида жами 43та баҳсда иштирок этиб, ўз ҳисобига 8та гол ҳамда 12та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!