Сухроб Қобилов: Мухлисларимизга байрам кайфиятини улашмоқчи эдик

19 март,2017, 07:40 348

Сухроб Қобилов: Мухлисларимизга байрам кайфиятини улашмоқчи эдик

 

Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси олий лиганинг 3-турида “Олмалиқ”ни қабул қилди ва 3:2 ҳисобида жиззахликларнинг қўли баланд келди. Беллашувдан сўнг жамоа ғалабасига ўз ҳиссасини қўшган Сухроб Қобилов ўйин борасида фикрлари билан ўртоқлашди.

- Уйдаги биринчи ўйин. Йигитларимизда ҳаяжон сезилиб турди. Ўйинга мослашганимиздан сўнг бу ҳаяжон камайди ва бугун мухлислар кўз ўнгида ғалабага эришиш асосий вазифамиз эди. Мухлисларимизга байрам кайфиятини улашмоқчи эдик ва мақсадимизга эришдик. Олдинда бизни Ўзбекистон Кубогида “Орол”га қарши бахс кутаяпти ва энди кейинги баҳсларга тайёргарлик кўрамиз, - дейди Қобилов.  

 

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.