Сузувчиларимиз Параосиё ўйинларида иккита олтин медални қўлга киритди

716

Сузувчиларимиз Параосиё ўйинларида иккита олтин медални қўлга киритди

БААнинг Дубай шаҳрида спортнинг енгил атлетика, сузиш ва пауэрлифтинг турлари бўйича ёшлар ўртасида Параосиё ўйинлари ўтказилмоқда.

Мусобақанинг сузиш баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари  иккита олтин медални қўлга киритди. 100 метрга баттерфляй усулда сузган Муҳаммад Аблураимов шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган бўлса, ушбу масофага чалқанча сузиш баҳсларида Акбар Янгибоев барча рақибларини ортда қолдирди.

photo_2017-12-12_00-25-21

Маълумот учун: Параосиё ўйинларида 30та давлатдан 800га яқин спортчилар 7та паралимпия спорт турлари бўйича бахс олиб бормоқда. Ўзбекистон миллий паралимпия терма жамоаси ушбу мусобақада 17 нафар паралимпиячилар билан Ватанимиз шарафини химоя қилмоқда.

Sports.uz