Тачмурад Агамурадов: Қаерда ишламай, ўзимдан яхши ном қолдиришга ҳаракат қилганман (2-қисм)

19 июнь, 19:56 268

Тачмурад Агамурадов: Қаерда ишламай, ўзимдан яхши ном қолдиришга ҳаракат қилганман  (2-қисм)

Ўхшаш хабарлар

SPORTS.uz интернет-ахборот портали ўзбек футболининг энг омадли мураббийларидан ҳисобланган Тачмурат Агамурадов билан уюштирилган суҳбатнинг иккинчи қисмини эътиборингизга ҳавола этади.

– Сиз мураббий сифатида 3 та чемпионатда фаолият олиб боргансиз. Улар ўртасидаги ўхшашлик ва фарқ нимада деб ўйлайсиз?

– Туркманистон чемпионати даражаси бошқаларга қараганда, бироз пастроқ. Ҳарқалай, у ерда ҳам ўзига яраша қийинчиликлар мавжуд. Ҳаммаси футболчиларни тайёргарлик даражасига қараб бир жойга жамлашга боғлиқ. Бу жабҳадан олиб қаралганда, менга Туркманистонда ишлаш осон бўлган, чунки мен ишлаётган клуб терма жамоа учун асосий база вазифасини ўтаб келган. Қозоғистонда эса бир йил ишладим, шундай экан ушбу чемпионат борасида фикр билдиришим қийинроқ. Бу ерда кўпроқ оддий ўйин намойиш этилади, жисмоний тайёргарликка кўпроқ эътибор қаратишади, менга бундай ўйин услуби унчалик ёқмайди. Мен кўпроқ техник футбол тарафдориман, бундай усулда тактик жозибадорлик мавжуд. Менга Ўзбекистон чемпионати ёқади. 

– 2000 йилнинг февраль ойида “Милан” клуби базасида малака ошириб қайтдингиз. Айтингчи, ўша йилларда “Милан”да футбол қандай эди? Умуман, бу қандай содир бўлди?

– 2000 йилда мен Москвадаги мураббийлар олий мактабида ўқирдим. Бизга халқаро клубларда тажриба орттириш курсини таклиф этишди, улар орасида “Милан” ҳам бор эди. Муаммо шундаки, ўша вақтда малака ошириш ўз шахсий маблағларимиз ҳисобига амалга ошириларди. Гуруҳимиздан икки киши мен ва яна бир москвалик ҳамкасбим Москвадан ташқарига чиқиб кетдик. Бунинг учун 6 моделдаги “Жигули” русумидаги автомобилимни сотишимга тўғри келди. Мен учун ўзимнинг қандай мураббийлигим, қайси босқичда эканлигимни билиш жуда муҳим эди. Ҳозирда телевизор, радио, интернет ва бошқа воситалар орқали исталган чемпионат, машғулот тўғрисида маълумот олиш жуда осон. У вақтларда эса бу имконият бироз чекланган эди. Мен ҳаммасини ўз кўзим билан кўришни истагандим ва ўзим учун кўп нарса олдим.  Европада ўша вақтда чизиқларда ўйнаш, ҳудудли тизим тажрибаси қўлланилаётган эди. Мен ҳам ушбу тизим тарафдорларидан бирига айландим. Мен бу тизимни ўз тажрибамда қўллашим учун у ҳақда кўпроқ билиб олишим зарур эди. Ўша вақтда шуни тушундимки, Туркманистон ва Ўзбекистонда бу тизим ҳали тажрибада қўлланилмаган эди. Ўша вақтларда “Милан”да Мальдини, Костакурта, Леонардо кабилар тўп суришарди.  Жамланган таркиб шу даражада эдики, уни кузатишнинг ўзи қизиқ эди. Ҳарқалай 1998 йилда Францияда ўтган жаҳон чемпионатини кузатгандим ва менда Европа футболи борасида маълум тасаввур шаклланган эди. Ўзбекистонга келганимдан сўнг, мен бу ерда ҳам шу тизимни қўллай бошладим.  Бошида жуда қийин бўлганди, сабаби, футболчиларда муҳит бошқача эди.   Бу эса нафақат ҳимоя чизиғини қайта ташкил этиш балки, дарвозабондан тортиб, то ҳужумчиларгача барчасини қайта қуриш лозимлигини англатарди.  Мен бу ерда ушбу тизимни қўллай бошлаган вақтимда шу томондан омадим чопдики, бу ердаги футболчиларнинг ёши ўртача 22,5 ёшни ташкил этарди, яъни таркиб ёш эди.  Ёш футболчилар эса буни тезда ўзлаштириб олишди. Улар ҳар бир машқни сўзсиз бажаришга  ҳаракат қилишиарди, албатта бу орада мендан ўпкалаганлар ҳам бўлганди. Шунингдек, бу жараён жуда қийин кечганди. Орада жуда кўп назарий ва амалий машғулотлар ўтказишимизга тўғри келганди. Яна бир томондан омадим келгани шу эдики, футболчиларнинг барчаси, иқтидорли эди, ҳозир эса... Ҳатто ҳозир ҳам улар шундай ўйин намойиш этишмоқда.

– Яна “Милан” ҳақида. У ерда машғулотлар қандай эди. У ерда мураббийлар штаби сизга кўрсатиб беришармиди ёки қандайдир ўқув машғулотлари ташкиллаштирилармиди? 

– Шуни айтаман, ҳеч ким ҳеч нарса кўрсатмаган ва ҳеч қачон кўрсатмайди ҳам. Биз Алберто Заккерони билан таржимон орқали суҳбатлашганмиз, бироқ бизни алоҳида ўқтишарди – бунақаси бўлмаган. Биз “Миланелло ” – “Милан” базасига қаршиликсиз кириб чиқардик. Биз клуб базасидан 55 км узоқликдаги Милан шаҳрида яшардик.  Чунки базада яшашшимиз мумкин эмасди. Эрталаб базага келардик ва кун охирига қадар шу ерда бўлардик. Ўша вақтларда Шевченко эндигина Миланга келганди ва би у билан жуда кўп суҳбатлашганмиз. Ҳарқалай у итальян тилида яхши гапиролмасди, у менга нималар ҳақидадир гапириб берарди. Нималарнидир таҳлил қилишимга ҳам тўғри келган. Бу мен учун жуда катта тажриб мактаби бўлганди ва мен сотилган машинам учун бирор маротаба афсус чекмаганман.

– Ўзбек футболчилари орасида сиз яхши кўрган ўйинчи борми?

– Улар кўп, ҳар даврда ҳар хил футболчилар. Улардан кимнидир алоҳида ажратиб кўрсатишни истамайман. Фақат бир нарсани айта олманки, Ўзбекистонда қайси футболчи билан ишламай, ўртада ҳар доим яхши муносабат сақланиб қолган.Мен улардан ҳурмат кўрдим ва бунинг учун жкда миннатдорман.

– Жиззаки, оғир характерли ўйинчиларга муносабатингиз қандай?

– Ҳар қандай қийин футболчи бўлмасин, уларга доимо алоҳида ёндашув талаб этилади.  Агар сен унинг кўнглини топа олсанг, у буни майдонда бир неча марта кўпроқ қилиб қайтариб беради.

– Қийин характерли футболчиларни санаб бера оласизми?

– Йўқ, санай олмайман. Аммо, шундай футболчилар бўлган. Менда ҳар доим барча футболчилар билан яхши муносабат ўрнатилган.

– Гочкули Гочкулиев ҳақида сўрамаслигимнинг имкони йўқ. Интервьюга тайёрланиш жараёнида шу нарса эътиборимни тортдики, “Копетдоғ”да ҳам, “Пахтакор” ва “Қайрат” клубларида ҳам Гочкулиев сизнинг бошқарувингиздаги жамоа таркибида ҳаракат қилган. Бу унинг сизнинг услубингиздаги футболчи эканлигиданми ёки шунчаки тасодиф?..

– Туркманистонда уни “Копетдоғ” таркиибига қўшиб олганимизда  у ҳали ёш эди ва терма жамоа талабларига жавоб берарди. Уни “Пахтакор”га таклиф этиш эса менинг ташаббусим билан амалга ошганди, чунки у вақтда мен чизиқларда қандай ўйнаш лозимлигини тушуниб бўлгандим. Мен жамоада ҳимоявий ўйин намойиш этаётгандим ва у менинг режаларимга яхши мослашганди. Шунингдек, ҳимояда Гочкулиев –Ашурматов жуфтлиги Ўзбекистон чемпионатининг энг кучли жуфтлигига айланди. Гочкулиев мулоҳазали, Ашурматов эса жангчи эди. Улар бир-бирини тўлдириб туришарди.  2005 йилда “Крилья Советов” клуби президенти мен билан алоқага чиқди ва мени жамоага таклиф этди. “Пахтакор” раҳбарияти эса буни тўғри тушунди. У вақтда Гаджи Гаджиев ҳали жамоада фаолият юритарди. Мен бир неча ой Самарада бўлдим, мени тайинлашмоқчи бўлган вақтда эса таклифни рад этидим.  Бундай қилиш мумкин эмасди. Агар бўш ўринга келиб жойлашсанг бошқа гап, кимдир ишлаб турган ўринни эгаллаш эса умуман бошқа ва мен рад жавобини бердим. Кейин “Қайрат” ажмаоасидан таклиф келиб тушди. У ерга Гочкулиевнинг таклиф этилиши эса менинг ташаббусим эмас эди. Бу клубларнинг ўзаро келишувидан келиб чиққанди.

 

 – “Криля Советов”дан ташқари Россиядан бошқа таклифлар ҳам бўлганми?

– Йўқ, Россиядан бошқа таклиф бўлмади. Лекин Осиёнинг Эрон, Хитой ва Вьетнам каби мамлакатларидан таклифлар бўлганди.

– Демак, Осиёни ўзингиз истамагансиз.

– Йўқ, мен уй одамиман. Мен Ўзбекистонга ҳам келмаган бўлардим, бироқ Туркманистон футболида инқироз юзага келди ва мен учун ўз дунёқарашимга яқин ва уйимдан унчалик узоқ бўлмаган жойда ишлиш қизиқ туюлди. Шундай экан менинг ватаним иккита. Айтишим мумкинки, мен бахтли одамман.

– Саволим терма жамоа ҳақида. Биз нима учун ҳамон Жаҳон чемпионатига чиқа олмаяпмиз?

– Бизни ҳар доим Жаҳон чемпионатидан бир қадам ажратиб туради. Йигитлар ҳар доим мундиалга чиқишга лойиқ ўйин намойиш этишади. 2002 йилда Ўзбекистонга келганимда жуда кам ўйинчилар чет эл клубларида тўп суришарди. Ҳозир эса уларнинг кўпчилиги хорижда жиддий жамоаларда тўп суришмоқда ва уларда тажриба етарли. Имконият бор дейиш қийин. Эрон билан ўтказилган ўйинда йигитлар ниманидир йўқтоиб қўйгандек кўринишди. Уларнинг кўзларида ғалаба учқуни порламади. Жамоа ҳужумсиз ўйин намойиш этди. Тошкентда эронликлар ҳам, футболчиларимиз ҳам ёмон ўйин кўрсатишмаганди. Тактик томондан форслар Европа даражасида ўйин намойиш этишганди. Теҳронда эса Эрон ҳам ёмон ўйин кўрсатди, улар оддий ҳаракатларни амалга оширишди. Кўринишидан эронликлар ғам куйиб қолишганди, чунки бу ҳал қилувчи ўйин эди. Улар шунчаки тўп назоартини барбод қилиш учун ҳаракат қилишди, бироқ бизникилар, умуман ҳужумсиз ўйин намойиш этишди.

– Сизда келажакда қайсидир терма жамоани бошқариб, Жаҳон чемпионатига олиб чиқиш режаси борми?

– Режаларимда “Барселона”да ишлаш ҳам бор (кулади). Бу менга боғлиқ эмас. Мен ҳар қандай таклифни кўриб чиқишга тайёрман, шартноманинг моддий томонлари мен учун муҳим эмас.  Мени бир йиллик эмас, кўп йиллик истиқболли ишлар қизиқтиради.  Асосийси, бу таклиф ўша ерда сифатли ишлашга ва натижа кўрсатиш учун арзирли бўлиши лозим. Мен учун муҳими мени яхши сўзлар билан эслашсин.

– Қайси мураббийлик мактаби сизга кўпроқ яқин?

–Менга испан футболи кўпроқ ёқади, мен “Барселона” клуби мухлисиман. Ушбу жамоанинг ҳеч бир ўйинини ўтказиб юбормасликка ҳаракат қиламан. Ҳатто инглиз футболи ҳам испанлар ҳисобига етакчиликни қўлга киритган. Мен фақатгина клублар футболи эмас, балки терма жамоа миқёсида ҳам бу гапни тасдиқлашим мумкин. Чунки Англия чемпионатида иштирок этувчи клублар асосан, легионерларга таянишади.

– Бироқ, чемпион мураббийларнинг кўпчилиги итальянлар ҳисобланишади: Конте, Анчелотти, Аллегри?..

–Итальян мактаби ҳар доим кучли бўлиб келган ва улар ўзларнинг ҳимоявий тактикаси билан ажралиб туришади. Айнан Арриго Сакки 4-4-2 тизимини етуклик даражасигача олиб чиқди. Ҳимоявий ўйинда интизом энг муҳим жиҳат ҳисобланади, унда ҳар бир вазият алоҳида масъулиятни талаб этади. Масалан, Қурбон Бердиевни олайлик, у ниманинг ҳисобига ғалаба қозонмоқда? Чунки унинг қўл остидаги футболчилар ўз вазифаларини адо этиш учун майдонда борларини бериб ҳаракат қилишади.  

– Ҳамюртинингиз ҳақида гап очдингиз, сиз у билан танишмисиз?

– Қандай таниш? Биринчидан, биз у билан бир йилда орада бир ҳафталик фарқ билан туғилганмиз. Биз у билан бир институтда, бир гуруҳда ўқиганмиз. Кейинчалик у биринчи курсдан сўнг “Қайрат” сафида тўп сурди. У яхши футболчи эди. Шунда ҳам сиз бизни қандай қилиб таниш ҳисоблашингиз мумкин (кулади). Мана у бутун дунёга юқори даражадаги мутахассис эканлигини исботлади.

– Кўпчилик бизнинг футболимизнинг кўпроқ техникага мойил деб ҳисоблашади, бироқ жисмоний томондан Осиёнинг топ-жамоаларидан ортда қоламиз, бу ҳолатни футболчиларнинг ўзлари ҳам тан олишади. Бунинг сабаби нима билан боғлиқ?

– Жисмоний ҳолат бу – ҳосил бўлган ёки ҳосил қилинадиган ҳолат. Албатта, ҳамма иш ўқув-машғулот йиғинлари ва фармокологияда. Бироқ, аввало, ҳаммаси футболчининг ўзига боғлиқ. Унинг хоҳиисиз ҳаммаси беҳуда. Ишлаган вақтларимда  машғулот пайтларида ўйинчилар келишарди ва айтишарди: “ Шамакович, бизга ортиқча бир кун дам бера оласизми, биз майдонга тушиб, мана шу жамоани мағлуб этамиз, фақат, бир кун!”  Биз жуда кўп ишларни амалга оширдик ва ишонаманки, барчасини тўғри қилдик. Шу сабаб ҳам футболимизда Жепаров, Кападзе, Бикмаев, Нестеров каби узоқ йиллардан буён майдонга тушиб келаётган футболчилар бор. Улар чин юракдан ҳаракат қилишарди ва ёшига қарамай,  ҳозирга қадар терма жамоага чақириб келинмоқда. Бу ҳам ниманидир англатади, демак, база тўғри йўлга қўйилган. Агар биз жисмоний томондан оқсаётган эканмиз, қаердадир хатоликка йўл қўйилмоқда, ёки футболчиларнинг ўзлари етарли даражада меҳнат қилишмаяпти. “Милан”да (умуман, Европанинг исталган клубида) умумжисмоний тайёргарликка жавоб берувчи мураббийлар ишлашади. Ҳар бир футболчи учун унинг жамао билан олиб борган машғулотларидан ташқари, маълум даражада югуриши лозимлиги белгилаб қўйилган.  Профессионал футболчи ҳам ўз ишини фақат пул учун қилмаётганлигини англаб етиши лозим. Натижада эса кейинчалик унинг хизматларини муносиб тарзда баҳошлашади.  Шуғулланмаган футболчида эса ўйинда жароҳат олиш ҳолати юқори бўлади.

– Жароҳат борасида, ўтган мавсум якунланганидан сўнг Артём Филипосян ва Камолиддин Мурзоевлар ўз интервьюларида жароҳат олганларидан сўнг, “Бухоро” мутасаддиларидан ҳеч ким ҳеч қандай ёрдам кўрсатмаганликларини қайд этишганди. Бу ҳақда нима дея оласиз?

–Бир нарсани айтаман, бу гапирганларнинг ўз виждонларигат ҳавола. Мурзоев борасида: у жамоага аввалроқ айтганимдек, тайёр бўлмаган ҳолатда етиб келди. Унинг жисмоний ҳолати жароҳатга олиб келди.  У ўша жаргоҳатини ўйин вақтида орттириб олди. Шифокоримиз у билан шахсан шуғулланди, қўлидан нима келса, барчасини қилди.  Мен ҳам ундан футболчи ўзини қандай ҳис қилаётганлигини ҳар куни сўраб турдим. У шифокор орқали мунтазам назоратим остида эди. Яна нима қилишим керак эди? Жамоага шифокор нима учун керак? Мен уни даволаб, қошиқлаб овқатлантира олмайманку. Шундай экан барчаси ўзининг виждонига ҳавола. Филипосян биринчи даврада тўп сурди. Кейин оёғида қандайдир оғриқлар пайдо бўлди. Мен унга агар оёғи оғриётган бўлса, ўйнамаслигини, даволаш курсини амалга ошириши лозимлигини айтдим. Меҳмонда ўтказиладиган ўйин олдидан у оёғидаги оғриқ ҳақида гапириб қолди. МРТ қилдирдик ва доктор ҳаммаси жойида эканлигини ва майдонга тушиши мумкинлигини айтди. Мен унга мавсум якунига қадар ўйнашни таклиф қилдим, унга қадар 2 ой вақт қолганди, олдинда турган баҳсларнинг барчаси муҳим эди ва кейин операция қилиш мумкин эди. У эса мавсум якунини кутмасдан, немис услуби асосида операция столига ётди. Агар якуний қарорни бир ўзи қабул қилган экан, мен нима қилишим мумкин? Майли, ҳар кимнинг айтган сўзлари ўз виждонига ҳавола.

– Сиз аввалдан “Пахтакор” клубида Самвел Бабаян билан бирга ишлагансиз. Унинг “Пахтакор” ва терма жамоадаги фаолияти ҳақида нима дея оласиз?

– У “Пахтакор”да директор сифатида кўп ишлади. Унга ўз ишига ярашасини бериш лозим. У мураббийлик учун жуда кўп ўқиди. Терма жамоага тайинланиши эса, федерациянинг қарори. Уни муҳокама қилиш эса менинг ишим эмас.

– Сиз PRO лицензиясини Киевда қўлга киритганмисиз?

– Ҳа,мутасаддилар хорижлик мутахассисларда шу лицензияни талаб қилишгач, мен ҳам бошқалар қатори Ўзбекистонни ўз ватаним деб билсамда, ҳарқалай ўқишимга тўғри келди. 

– Сиз бўм-бўш ва мухлислар билан тўлган стадионларда нимани ҳис қиласиз?

– Ўтган мавсумда “Бухоро” энг кўп мухлисларга эга бўлган жамоа бўлганди. Ҳарқалай, мухлисларни алдаб бўлмайди. Улар майдонга келишмаяптими, нимадир хато кетмоқда. Демак, “Бухоро”да ҳаммаси тўғри кетаётган эди, стадион ҳам мухлислар билан тўлганди. Ахир биз улар учун ўйнаймиз.

– Ўтган мавсумнинг иккинчи қисмида Вадим Чемиртан қандай қилиб жамоага қўшилди. Сиз уни қаердан топгандингиз?

– Биринчи даврада мен ҳужумчиларимизга бош билан зарба бериш етишмаётганди. Вазиятларни Яратамиз, бироқ уни голга айлантира олмаймиз. Шунда биз янги футболчи қидири бошлвдик, агентлар билан алоқага киришдик ва статистик маълумотларни таҳлил қилган ҳолда, футболчини танлаб олдик. У эса келдию гол ура бошлади. Аммо, биз уни ушлаб қола олмадик, бизда шунчаки бунинг имкони йўқ эди.

– Ўтган мавсумда “Бухоро” клубига Шавкат Саломов садорлик қилганди. У ҳақиқатан, етакчимиди?

– Мен Саломовни мақташим лозим. Чунки, у ўз ишининг ҳақиқий устаси. Футболга жамоага ишқибозлик қилади. Шундай экан, бекорга айнан унга сардорлик боғичи топширилмаган эди. У “Бухоро”нинг муҳим бўлаги эди. Шунингдек, Қозоғистонда ҳам йўқолиб қолмади ва қолмайди ҳам.

Мазмунли суҳбатингиз учун ташаккур!