Таэквондо (WTF). Жаҳон чемпионати илк кунида кумуш медалга эга бўлдик

 

Кеча, 9 апрель куни Туниснинг Ҳаммамед шаҳрида таэквондо (WTF) бўйича жаҳон чемпионати бошланди.  Илк кунда бўлиб ўтган баҳсларда ҳамюртимиз Амир Тўраев финалгача етиб бориб, кумуш медални қўлга киритди.

-45кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Амир Тўраев мусобақада аввалига украиналик рақибини, кейин вазн тоифасида биринчи рақам остида сараланган мезбон спортчини мағлубиятга учратди. Чорак финалда Болгария, ярим финалда ҳиндистонлик рақибдан устун келди. Ҳал қилувчи финал беллашувида эса эронлик спортчига имкониятни бой бериб қўйди ва мусобақанинг кумуш медали соҳибига айланди.

Бугун жаҳон чемпионати дастуридан ўрин олган жангларда тўрт нафар спортчимиз иштирок этади. Ўғил болалар ўртасида Шаҳзод Жўраев ва Улуғбек Рашидов, қизлар ўртасидаги беллашувларда эса Мадина Маннопова ва Азиза Шамсиевалар совринли ўринлар учун кураш олиб борадилар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!