Таэквондочиларимиз Буэнос-Айресга ҳаракатни бошлашди

 

Таэквондо бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси III ўсмирлар Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи мусобақада иштирок этиш учун бугун эрта тонгда Тунисга жўнаб кетди.

Квалификацион турнир 6-7 апрель кунлари Хаммамед шаҳрида ўтказилади. Кейинроқ, аниқроғи 9-13 апрель кунлари эса шу ернинг ўзида ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Буэнос-Айресдаги III ўсмирлар Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи мусобақада терма жамоа қуйидаги таркибда иштирок этади:

-48 кг: Улуғбек Рашидов
-63 кг: Жасур Жайсунов
-73 кг: Абдулазиз Ҳамидуллаев
-49 кг: Мадинабону Маннопова
-55 кг: Озода Собиржонова
-63 кг: Феруза Содиқова

Эслатиб ўтамиз, III ўсмирлар Олимпия ўйинларига саралаш мусобақасида ўз вазн тоифасида кучли саккизталикка кирган спортчилар Олимпия ўйинларига йўлланма олишади.

Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркибимиз эса қуйидагича:

-45 кг: Амир Тўраев
-48 кг: Бегзод Ибрагимов
-51 кг: Улуғбек Рашидов
-55 кг: Шаҳзод Жўраев
-59 кг: Данил Марозов
-63 кг: Жасур Жайсунов
-68 кг: Диёр Тухлибоев
-73 кг: Абдулазиз Ҳамидуллаев
-44 кг: Интизор Абдуҳалимова
-46 кг: Мадинабону Маннопова
-49 кг: Азиз Шамсиева
-52 кг: Озода Собиржонова
-55 кг: Дурдона Абдулҳаева
-63 кг: Феруза Содиқова

Мураббийлар: Собир Назаралиев ва Жасур Бойкузиев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!