886

Малайзиянинг Мелака шаҳрида ўтказилган таэквондо бўйича ёшлар, ўсмирлар ва катталар ўртасида Осиё очиқ чемпионатида вакилларимиз муносиб иштирок этиб қайтишди.

Мазкур мусобақада қитъамизнинг 15 дан ортиқ давлатидан спортчилар ғолиблик учун кураш олиб боришди.

5-7 ёшли спортчилар ўртасидаги беллашувларда Довудбек Абдуғофуров - 19 кг, Иброҳим Ниғмонов (7-9 ёш) – 22 кг, Иброҳим Усмонов (9-10 ёш) – 38 кг, Саидмурод Тоҳирхўжаев (9-10 ёш) – 33 кгда биринчи ўринни қўлга киритишган бўлишса,  Миракбар Миробидов (7-9 ёш) – 22 кг иккинчи ўринни банд этди.

Шунингдек, 11-12 ёшли спортчилар ўртасида Ойбек Абдуқодиров ҳам шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Мусобақа якунларига кўра, Ўзбекистон ёшлар термаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритишди.

Sports.uz 2018