Tаэквондочиларимизда камида бронза нақд

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида Ислом бирдамлик ўйинлари давом этмоқда.

Таэквондо бўйича чорак финал босқичида татамига чиққан ҳамюртларимиздан аёллар ўратасида -62 кг вазн тоифасида Умида Абдуллаева ҳамда эркаклар ўртасида -74 кг вазн тоифасида Никита Рафалович ярим финал йўлланмасини қўлга киритишди.

Эслатиб ўтамиз, Умида Абдуллаева покистонлик Сиддиқийга қарши, Никита Рафалович эса марокашлик Маҳбоубига қарши жанг қилиб яққол устунлик билан кейинги босқич масаласини ҳал қилган эди.

 Шахзода Абдуллаева

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!