Таиланд терма жамоаси Тошкентга 22 футболчи билан ташриф буюради

5 июнь,2017, 10:07 562

Таиланд терма жамоаси Тошкентга 22 футболчи билан ташриф буюради

 

Ўзбекистон миллий терма жамоаси эртага, 6 июнь куни Тошкентда Таиланд термасига қарши ўртқолик ўйинида майдонга тушиши ҳақида хабар берилганди.

Таиланд терма жамоаси делегацияси бугун, 5 июнь куни тушдан кейин Тошкент шаҳрига етиб келади. Бош мураббий Милован Раевац бўлажак ўйинга 22 футболчини жалб қилган, деб хабар бермоқда ЎФФ матбуот хизмати.

Дарвозабонлар: Синтхавичаи Хатхаираттакул (“Супҳанбури”), Сиварак Тедсунгноен (“Бурирам Юнайтед”);

Ҳимоячилар: Нарубадин Вираватнодом (“Бурирам Юнайтед”), Кевин Диромрам (“Ратчабури”), Панса Хемвибун (“Бурирам Юнайтед”), Наттапон Малапун (“Чонбури”), Путтинан Ваннасри (“Бангкок”), Мика Чунонси (“Бангкок Юнайтед”), Чалермпонг Кердкаев (“Накорн Ратчасима Мазда”);

Ярим ҳимоячилар: Танабун Кесарат (“Сингха Чианграй”), Антони Петч Ампаипитаквонг (“Бангкок Юнайтед”), Покклав Анун (“Бангкок Юнайтед”), Титипан Пуангжан (“Сингха Чианграй”), Санрават Дечмитр (“Бангкок Юнайтед”), Чаяват Буран (“Бурирам Юнайтед”), Бордин Пала (“Бурирам Юнайтед”), Чутипон Тонтай (“Ратчабури”), Пирадол Чамрасами (“Муангтонг Юнайтед”).

Ҳужумчилар: Сирод Чаттонг (“Муангтонг Юнайтед”), Нурул Сриянкем (“Чонбури”), Тиратеп Винотай (“Бангкок Юнайтед”), Рунгрут Пумичантук (“Ратчабури”).

Бугун, шунингдек, “Бунёдкор” стадионида ҳар икки жамоа иштирокида расмий машғулотлар бўлиб ўтади. Ўзбекистон терма жамоасининг машғулоти 19:00 да, Таиланд термасининг машғулоти эса 20:00 да бошланади. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон – Таиланд учрашуви эртага, 6 июнь куни “Бунёдкор” стадионида соат 20:00 да старт олади. Ушбу баҳсни стадиондан бевосита ёритишни режалаштираётган ОАВ вакиллари ЖЧ–2018 саралаш босқичи учун берилган аккредитация карточкалари билан “Бунёдкор” майдонида кириши мумкин.

Мазкур ўйин Ўзбекистон термаси учун Эронга қарши 12 июнь куни ўтказиладиган ЖЧ–2018 саралаш ўйинига тайёргарлик вазифасини ўтайди.