Тажовузкор ҳаракати учун Ихтиёр Тошпўлатов жаримага тортилди ва дисквалификация қилинди

Тартиб-интизом Қўмитасининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.

“Металлург”га қарши ўйинда ўзини тажовузкор тарзда тутгани учун майдондан четлатилган “Сўғдиёна” жамоаси футболчиси Ихтиёр Тошпўлатов 3та учрашувга дисквалификация қилинди ва 1 миллион сўм миқдорида жаримага тортилди.

Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” аъзоси Ойбек Қиличев “Қўқон-1912” билан беллашувда рақибга нисбатан жиддий тазрда ҳаракат қилгани ва йиқилиб ётган футболчини тепишга интилгани учун 10 жаримага тортилди ва бир йилга футболдан четлатилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!