Таниқли шарҳловчи Мурод Ризаев “Реал” – “Бавария” ўйинидан сўнг нималар деди?

19 апрель,2017, 14:10 2912

Таниқли шарҳловчи Мурод Ризаев “Реал” – “Бавария” ўйинидан сўнг нималар деди?

 

Sport телеканалининг таниқли шарҳловчиларидан бири ҳисобланган Мурод Ризев ижтимоий тармоқларни фаол тарзда юритади. Кеча бўлиб ўтган ЕЧЛ чорак финал жавоб баҳсида “Реал” – “Бавария” тўқнашувидан сўнг қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.  

- Сариғи бор Видални алмаштириши керак эди мураббий. Видаль иккала ўйинда ҳам антиқаҳрамонга айланди. Ҳакам эса шунчаки бузиб қўйди ўйинни. “Реал”ни табриклаймиз. “Бавария”га эса рахмат. Ажойиб ўйин учун, иродаси учун, сабри учун ва асосийси тантилиги учун. Ҳакамга рахмат айтиб, ракибни табриклаб мардларча чикиб кетишди. Қойил, - дейди Ризаев ўзининг расмий facebook саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, “Қироллик клуби” фантастик кечган беллашувда 4:2 ҳисобида зафар қучди ва ярим финалга йўл олди.