Тақдирми ёки тасодиф? Ғузордаги баҳсни яна Рўзиев бошқарадиган бўлди

25 апрель,2017, 10:29 420

Тақдирми ёки тасодиф? Ғузордаги баҳсни яна Рўзиев бошқарадиган бўлди

 

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси 8-турда ишлайдиган ҳакамлар рўйхатини маълум қилди. Унга кўра, 29 апрель куни Ғузорда бўлиб ўтадиган “Шўртан” – “Қўқон-1912” учрашувини Ҳасан Рўзиев бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб борадиган бўлишди.

Қўқонликлар матбуот хизматининг қайд этишича, ўтган мавсумда ҳам бу жамоаларнинг Ғузорда ўтказилган учрашувини Ҳасан Рўзиев бошқарган. Умуман олганда, ушбу ҳакам ўтган йили жамоамиз иштирокидаги тўртта учрашувда ишлаган.

Олий лига, 8-тур

«Шўртан» (Ғузор) – «Қўқон-1912» (Қўқон)
Ҳакамлар: Ҳ. Рўзиев (Тошкент), О. Абдувосилов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), Р. Лутфулин (Тошкент)
Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Б. Маметов.