Таран "Бунёдкор"га қарши учрашувни ўтказиб юборади

12 май, 16:38 152

Таран

Ғузорлик  футбол ишқибозларининг ёқимтойи “оқ бўрилар”нинг сардори Игорь Таран бугунги “Бунёдкор”га қарши баҳсда ҳам жиддий жароҳати борлиги  туфайли ўтказиб юборади.       Бироз аввал, бизга қўнғироқ қилиб “Бунёдкор” га қарши баҳсда жамоадошларига сайтимиз орқали яхши тилакларини етказиб қўйишимизни сўради.

“Бугунги шиддатли баҳсда жамоадошларимга ёрдам бераолмаётганимдан афсусдаман. Жамоамизда кучли футболчилар жамлаган.

Ўйлайманки, ашшадий мухлисларимиз олдида зафарли юришларимизни  давом эттириб, Ғузор ҳалқига байрам кайфияти туфҳа этишади. Насиб бўлса, майдонда  йигитлар бир-жону, бир тан бўлиб мухлислар истаганидек албатта жамоамиз ғалаба қозонади. Барча воҳа футбол мухлисларини жамоамизни қуллаб-қувватлашини истайман. Йигитларга куч-ғайрат ва омад тилайман.-дейди Игорь Таран.

Эслатиб ўтамиз,   7-тур доирасида ўрин олган  “Навбаҳор”-“Шўртан”  жамоалари ўртасидаги  кескин курашларга бой баҳсда ғузорлик футболчилар кичик 1:0 ҳисобида мағлубиятга учраган эди.  “Оқ бўрилар” сафида ўзининг ёрқин ўйинларни бошидан ўтказаётган жамоа тўпурари  ва сардор сифатида майдонга  олиб чиқаётган иқтидорли ҳужумчи Игорь Таран  жароҳат олганди.

Фахриддин Чориев.