“Тashkent Challenger”. Бугун Истомин курашга киришади, “Sport TV” кўрсатадими?

10 октябрь,2017, 10:05 153

“Тashkent Challenger”. Бугун Истомин курашга киришади, “Sport TV” кўрсатадими?

Айни кунларда Республика олимпия захиралари теннис мактабида мукофот жамғармаси 150 000 АҚШ долларини ташкил этадиган “Таshkent Challenger” турнири давом этмоқда.

Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин бугун ушбу турнирдаги ўзининг илк ўйинини ўтказади. Денисга илк даврада яна бир ҳамюртимиз Фаррух Дўстов рақиблик қилади.

Мазкур баҳс Тошкент вақти билан 11.20 да старт олиши режалаштирилган. МТРК расмий сайтида ёзилишича, “Sport TV” мазкур турнирни жонли эфирда узатади.

Бугун шунингдек, яна икки нафар теннисчимиз ўз юришларини бошлайди.

Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси Санжар Файзиев эса марказий кортда босния ва герцеговиналик Алдин Сеткичга қарши баҳс юритади.

Хумоюн Султонов украиналик Денис Молчановга қарши   кортга чиқади.