“Tashkent Challenger”. Чили ва беларуслик теннисчилар жуфтлик баҳсларида ғолиб чиқишди (фото)

Хабарингиз бор айни кунларда пойтахтимиздаги Республика олимпия захиралари теннис мактабида “Таshkent Challenger” турнир давом этмоқда.

Бугун мукофот жамғармаси 150 000 АҚШ долларини ташкил этувчи турнирнинг жуфтлик баҳсларида финал ўйини бўлиб ўтди.

Ҳал қилувчи босқичда хиндистонлик Юки Бхамри/Дивиж Шаран дуэти Ханд Подлипник-Кастильо(Чили)/Андрей Василевски(Беларусь) дуэти ўзаро баҳс юритишди.

1 соат 2 дақиқа давом этган қарама-қаршиликда Кастильо/Василевски  дуети 6:4, 6:2 ҳисобида ғалаба қозонишди ва “Тashkent Challenger”нинг жуфтлик баҳслари ғолибига айланишди.

Фото: Тennis.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!