“Тashkent Challenger”. Ҳамюртларимиз жуфтлик баҳсларида мағлуб бўлишди

Айни кунларда Республика олимпия захиралари теннис мактабида мукофот жамғармаси 150 000 АҚШ долларини ташкил этадиган “Tashkent Challenger” турнири давом этмоқда.

Мазкур турнирнинг жуфтлик баҳсларида ҳам баҳслар бўлиб ўтмоқда. Ҳамюртимиз Денис Истомин россиялик шериги Михаиль Елгин билан илк даврада Жеймс Серретани(АҚШ)/Марк Полманс(Австралия) дуетига қарши кортга чиқди.

1 соат 32 дақиқа давом этган баҳсда Денис/Михаиль дуэти 4:6, 6:7 ҳисобида мағлуб бўлди.

Ҳамюртларимиз Темур Исмоилов ва Шониғмат Шофайзиевдан иборат  дуэт эса Мирза Башич(Босния ва Герцеговина)/Мацуи Тошихиде(Япония) дуэтига қарши кортга чиқиб, 1 соат ичида 2:6, 4:6 ҳисобида имкониятни бой берди ва турнирдаги юришига якун ясади.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!