“Таshkent Challenger”. Истомин ярим финалда!

12 октябрь,2017, 13:43 367

“Таshkent Challenger”. Истомин ярим финалда!

Хабарингиз бор айни кунларда Республика олимпия захиралари теннис мактаби кортларида мукофот жамғармаси 150 000 АҚШ долларини ташкил этадиган “Tashkent Challenger” турнири давом этмоқда.

Ҳозиргина марказий кортда Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин ҳамда Владимир Игнатик(Беларусь) ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

1 соат 8 дақиқа давом этган қарама-қаршиликда теннисчимиз ҳар икки сетни бир хил – 6:3, 6:3 ҳисобида ўз фойдасига ҳал этди ва ярим финал йўлланмасига эга чиқди.