“Tashkent Challenger”. Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси турнирни тарк этди

Айни кунларда Республика олимпия захиралари теннис мактабида мукофот жамғармаси 150 000 АҚШ долларини ташкил этадиган “Таshkent Challenger” турнири давом этмоқда.

Ҳозиргина марказий кортда Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси – Санжар Файзиев босния ва герцеговиналик Алдин Сеткичга қарши баҳс юритди.

1 соат 33 дақиқа давом этган қарама-қаршиликда теннисчимиз илк сетни тай-брекларда бой берди. Иккинчи сетда эса 6:4 ҳисобида меҳмон теннисчи ғалаба козонди ва Санжар турнирни тарк этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!