“Tashkent Challenger”. Темур ва Жўрабек илк раунддаёқ курашдан чиқди

Хабарингиз бор, пойтахтимиз Тошкентдаги Республика олимпия захиралари теннис мактаби  кортларида “Tashkent Challenger” турнири давом этмоқда.

Бугун мукофот жамғармаси 150 000 АҚШ долларини ташкил этувчи турнирнинг саралаш босқичи ва биринчи давра ўйинлари бўлиб ўтди.

Ҳамюртимиз Темур Исмоилов илк даврада турнирнинг иккинчи ракеткаси Томас Фаббиано(Италия)га қарши кортга чиқди. 1 соат 3 дақиқа давом этган қарама-қаршиликда меҳмон теннисчи 6:3, 6:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.

Жўрабек Каримов эса турнирнинг учинчи ракеткаси Александр Бублик(Қозоғистон)ка қарши кортга чиқди. 2 соат 40 дақиқа давом этган қарама-қаршиликда Бублик 7:6, 5:7, 7:5 ҳисобида ғалаба қозонди.

“Tashkent Challenger”. Биринчи давра

Уладжимир Игнатик (Беларус) – Адам Павласек (Чехия) 5:1 RТ

Жўрабек Каримов (Ўзбекистон) – Александр Бублик (Қозоғистон) 6:7, 7:5, 5:7

Томас Фаббиано (Мексика) – Темур Исмоилов (Ўзбекистон) 6:3, 6:1

Глеб Сахаров (Франсия) – Мирза Башич (Босния ва Герцеговина) 6:3, 7:6

Муҳаммад Сувфат (Миср) – Теймураз Габашвили (Россия) 6:4, 6:0.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!