“Tashkent Challenger”. Ярим финалда иштирок этадиган барча теннисчиларнинг номи маълум бўлди

Хабарингиз бор айни кунларда Республика олимпия захиралари теннис мактаби кортларида мукофот жамғармаси 150 000 АҚШ долларини ташкил этадиган “Тashkent Challenger” турнири давом этмоқда.

Бугун мазкур мусобақанинг чорак финал баҳслари бўлиб ўтди. Бироз олдин ҳамюртимиз Денис Истомин беларуслик Владимир Игнатикни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олгани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун шунингдек, яккалик баҳсларидан ўрин олган яна 3 та баҳс бўлиб ўтди.

Қуйида уларда қайд этилган натижалар билан таништирамиз.

Tashkent Challenger”. Чорак финал

Денис Истомин (Ўзбекистон) – Владимир Игнатик (Беларусь) 6:3, 6:3

Гиллермо Гарсия-Лопес (Испания) – Вацлав Сафранек (Чехия) 6:3, 6:3

Марек Яловеич (Чехия) – Глеб Сахаров (Франция) 6:4, 5:7, 7:5

Камил Мажчрак (Польша) – Муҳаммад Савфат (Миср) 6:3, 6:0.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!