"Tashkent Open XII" халқаро турнири 23 апрель куни бошланади

Тошкент шаҳрида 22 аперль - 1 май кунлари шахмат бўйича Ўзбекистоннинг биринчи гроссмейстери Георгий Агзамов хотирасига бағишланган "Tashkent Open XII" халқаро турнири ўтказилади.

Мусобақада 13 мамлакатдан келган 200га яқин шахматчилар ғолиблик учун ўзаро рақобатлашади. 

Ўзбекистон, Испания, Белгия, Украина, Белорусь, Россия, Молдова, Қозоғистон ваТожикистон каби кучли шахматчиларга эга бўлган терма жамоалар мазкур мусобақада ғолибликка асосий давогар ҳисобланмоқда.

Турнирнинг очилиш маросими 23 апрель куни соат 14:00да бўлиб ўтади.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!