Ташқи ишлар вазири ЎФФ ишларига аралаша олмайди

16 июнь, 16:48 203

Ташқи ишлар вазири ЎФФ ишларига аралаша олмайди

 

1news.uz - Ўзбекистон футбол федерацияси  15 июнь куни махсус баёнот билан чиқиш қилиб, Самвел Бабаян бошлиқ мураббийлар штаби камида 5 сентябрга қадар ишлашини маълум қилди.

Шу билан биргаликда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг алоҳида қайд этишича, “Ўзбекистон терма жамоасининг сўнгги халқаро ўйинлари натижаларидан ранжиган футбол мухлислари номидан тушган мурожаат ҳақида ҳам вазир хабардор қилинган”.

Баъзи бир ишқибозлар эса ЎФФ ўз қарорини ўзгартириши учун шахсан мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг аралашуви керак, деб ҳисоблашмоқда.

Маълумки, ФИФА қоидасига биноан, мамлакат футбол федерациясининг ишига давлат идораларининг аралашиши мумкин эмас.

Акс ҳолда ушбу мамлакат федерацияси ФИФАдан четлатилиши мумкин.

Шундай экан, ЎФФ қарорини қабул қилмасдан бошқа иложимиз йўқ.     

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.