Тахминлар ўзини оқламоқда. Чемпионат ўйинларига мухлислар ташрифи камаймоқда

12-турга Суперлиганинг 6 ўйинини томоша қилиш учун стадионларга жами 51124 нафар томошабин ташриф буюрди. Бу кўрсаткич бир учрашувга ўртача 8520ни ташкил қилади.

Энг кўп мухлис Намангандаги “Навбаҳор” – “Металлург” қарама-қаршилигини кузатди – 14200. Турнинг марказий тўқнашувиларидан бири “Қўқон-1912” – “Бухоро” баҳсини 8768 ишқибоз шоҳидига айланди.

Энг кам мухлис эса Тошкентдаги “Локомотив” – “Қизилқум” учрашувида қайд этилди – 5212.

Бу турга анча кам мухлислар ташриф буюрди. Бунга кўплаб сабабларни келтиришимиз мумкин. Аммо кўпчилик тахмин қилганидек, ёзда чемпионатимиз ўйинларига томошабинларнинг келиши камаймоқда.

Қуйида ўн иккинчи турга келган энг кўп мухлислар кетма-кетлиги билан танишишингиз мумкин:

“Навбаҳор” – “Металлург” 3:0. 14200 томошабин

“Сўғдиёна” – “Пахтакор” 0:1. 9511 томошабин

“Қўқон-1912” – “Бухоро” 1:2. 8768 томошабин

АГМК – “Бунёдкор” 1:2. 7812 томошабин

“Насаф” – “Нефтчи” 2:0. 5621 томошабин

“Локомотив” – “Қизилқум” 2:2. 5212 томошабин

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!