Тбилиси Гран-присига қаръа ташланди

Эртага Грузиянинг Тбилиси шаҳрида дзюдо бўйича навбатдаги Гран-при мусобақаси старт олади. 38 мамлакатдан 300 дан зиёд спортчилар иштирок этадиган мазкур мусобақада вакилларимиз ҳам юртимиз шарафини ҳимоя қилишади.

Турнир регламентига мувофиқ, бугун мусобақада олдидан матбуот-анжумани, ундан сўнг барча вазн тоифалари учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра, энг енгил вазн тоифасида курашадиган вакилимиз Дониёр Султонбоев илк баҳсни арманистонлик Вахагн Ховсепянга қарши ўтказса, -66 кг вазн тоифасида Тунис Гран-приси ғолиби Шаҳрам Аҳадов мусобақани мезбон дзюдочи Звиад Хубулурга қарши кечадиган баҳс билан бошлайди. -73 кг вазнда Ғиёсжон Бобоев иккинчи даврада қирғизистонлик Адилет Ганиевни синовдан ўтказади. Қуръа 81 ва 90 кг.гача бўлган вазн тоифаларидаги полвонларимизга илк босқичда кипрлик рақибларни рўбаро қилди. Шарофиддин Болтабоев Федиас Коннарис билан, Шермаҳуммад Жандреев эса Георгиос Кроуссаниотакис билан кейинги босқич йўлланмаси учун кураш олиб боришади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!