Тбилисида ўзбек дзюдосининг янги юлдузлари гиламга кўтарилишмоқда

Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида дзюдо бўйича Гран-при баҳслари ўтказилмоқда. Айни кунга қадар -60 ва -66 кг вазн тоифаларидаги полвонлар ўртасидаги баҳслар ўз якунига етди ва унда иштирок вакилларимиздан Муҳриддин Тиловов ва Дониёр Султонбоевлар, - 66 кг вазн тоифасида эса Баҳром Иноятов ва Сардор Нуриллаевлар иштирок этишди.

Хусусан, - 60 кг вазнда Муҳриддин Тиловов бронза медали учун беллашувда бразилиялик Фелипе Пелимга имкониятни бой бериб қўйган бўлса, Дониёр Султонбоев дастлабки босқичда озарбойжонлик Меҳман Садигов тўсиғидан ўта олмади.

-66 кг вазн тоифасидаги полвонлар баҳсида эса дастлабки раундда Баҳром Иноятов эронлик Ғассим Нуризодага имкоинятни бой берган бўлса, Сардор Нуриллаев грузиялик Шалва Газашвилини енголмади.

Қайд этиш лозим, эртага Мирзоҳид Фармонов дастлабки раундда арманистонлик Арсен Газарянга қарши гиламга чиқса, Ғиёсжон Бобоев иккинчи раундда грузиялик Фридон Гигани ва эронлик Бериманлу Муҳаммади баҳси ғолиби билан курашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!