Темиртас Жусупов: Ҳасанбойга уч маротаба ютқазганман, лекин бу галги жангга жиддий тайёрландим

1 апрель,2017, 08:00 838

Темиртас Жусупов: Ҳасанбойга уч маротаба ютқазганман, лекин бу галги жангга жиддий тайёрландим

 

Бугун The World Series Boxing (WSB) - Бутунжаҳон бокс серияларининг VII мавсумида иштирок этаётган "Uzbek Tigers" жамоаси "С" гуруҳи пешқадами "Astana Arlans Kazakhstan" боксчилари билан куч синашади.

Учрашувда 49 килограмм вазн тоифасида олимпия чемпиони Ҳасанбой Дўсматовга қарши рингга чиқадиган Осиё чемпиони Темиртас Жусупов бўлажак баҳс ҳақида SPORTS.uz ахборот порталига интервью берди.

- Темиртас, Ўзбекистонга хуш келибсиз...

- Раҳмат. Юртингизга илгари ҳам келганман. Бу ердаги мусобақаларда қатнашиш менга жуда ёқади. Тошкент шаҳрини айландик. Ҳар келганимда пойтахтингиз янгича чирой очганини кўраман. Тошкент гуллаб-яшнамоқда. Ўзбек халқи меҳмондўст, баҳрикенг ва эътиборли экани менга ёқади.

- Тайёргарлик қандай бўлди?

- Мен кимга қарши жанг қилаётганимни яхши биламан. Ҳасанбой Дўсматов Олимпия ўйинлари чемпиони, энг кучли техника соҳибига бериладиган Вэл Баркер кубоги соҳиби. Албатта, тайёргарлик ҳам шунга яраша кучли бўлди. Мураббийларим билан ушбу жангга пайхта тайёрландик.

- Ҳасанбой билан бир неча бор куч синашган экансиз. Бу галги жанг сиз учун қандай аҳамиятга эга?

- Аввалги жангларнинг барчасида Ҳасанбойга имкониятни бой берганман. Лекин бу гал тайёргарлигим ҳар қачонгидан яхши. Ҳеч ким рингга ютқазаман деб тушмайди. Ҳаммаси рингда маълум бўлади. Бир нарсани аниқ биламан. Ҳасанбой билан рингга чиқсам, кўп нарса ўрганаман ва бу менга жуда катта тажриба бўлади.

- Темиртас, суҳбат учун раҳмат.

SPORTS.uz