“Темирйўлчилар” олдиндаги учрашувга тайёргарликни давом эттирмоқда

Индинга “Локомотив” футболчилари “Бунёдкор”га қарши майдонга чиқишади. Айни дамда “темирйўлчилар” ушбу қарама-қаршиликка қизғин тарзда ҳозирликни давом эттиришмоқда. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бугун “Локо” вакиллари ўз қароргоҳларида машғулот ўтказишди. Машғулот жараёнида асосий эътибор тўп билан муомала машқларига қаратилди. Мураббийлар штаби бугунги машғулот учун махсус ҳаводаги волейбол машқлар жамланмасини ўташни лозим топишди. Футболчилар ҳам ушбу машқларни катта қизиқиш билан бажаришди. Якуний қисмда эса жарима зарбаларидан унумли фойдаланиш бўйича иш олиб борилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!