Темур Исмоилов иродали ғалабага эришди

10 март, 12:05 483

Темур Исмоилов иродали ғалабага эришди

 

Теннис бўйича Грецияда ўтказилаётган “Фьючерс” туркумидаги “Heraklion - 2017” халқаро турнирида дунёнинг турли мамлакатларидан ситеъдодли теннисчилар иштирок этмоқда.

Мусобақанинг яккалик баҳсларида еттинчи рақамд сараланган ҳамюртимиз Темур Исмомилов дастлабки босқич учрашувида иродали ғалабага эришди.

Руминиялик Богдан Борза билан рақобатлашган ўзбекистонлик теннисчи дастлабки сетда 3:6 ҳисобида имкониятни бой берди. Бироқ кейинги сетларда ҳужумкор ўйин кўрсатган ҳамюртимиз 6:4, 7:5 ҳисобида зафар қучию кейинги босқичга йўл олди.

Темур Исмоилов чорак финалга чиқиш учун мезбонлар вакили Анастасиос Павлис билан рақобатлашадиган ўлди.

SPORTS.uz