Темур Кападзе: Қўл етмайдиган юлдузларни Ўзбекистонга олиб келгани учун “Бунёдкор” раҳбарларидан миннатдорман

 

Тошкентнинг “Локомотив” клуби сардори Темур Кападзе “Спорт” каналининг “Чемпион” кўрсатуви меҳмони бўлди. Унда “темирйўлчилар” аъзоси қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

- Ривалдо Жаҳон футболи юлдузларидан бири ҳисобланади. Унинг ҳаракатлари таҳсинга лойиқ. Мен унинг ўйинларини олдиндан кузатиб юрардим. У осмондаги қўл етмайдиган юлдуз эди. Аммо “Бунёдкор” раҳбарлари ушбу футболчини Ўзбекистонга олиб келишди. Биз улар билан ёнма-ён ишладик. Роналду, Месси, Фабрегас, Иньеста, Пуйоль, Это`о каби юлдузлар юртимизга келиб кетди. Ундан ташқари Сколари қўл остида шуғулландик. Бунинг учун “Бунёдкор” раҳбарларидан миннатдорман, - дейди Кападзе “Спорт” каналининг “Чемпион” кўрсатувида.   

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!