Темур Мирзо барча рақибларини “ер тишлатди”

 

Хитой Тайпейида якунланган юнон-рум кураши бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида 96 килограмм вазн тоифасидаги беллашувлар ўзбек полвони – Темур Мирзо Мамажонов ғалабаси била якунланди.

Ўзбекистонда Артур Таймазовнинг ўрнини босадиган полвон топилди

Моҳир курашчимиз чемпионат давомида қозоғистонлик Ўлжас Сирлибой, туркманистонлик Аслан Кулиев ва ҳиндистонлик Сагар Сагарнинг курагини ерга теккизиб, финалга чиқди.

Ҳал қилувчи беллашувда Темур Мирзо эронлик Амирмуҳаммад Хусайнризо Норузипасанд устидан зафар қучиб, олтин медалга сазовор бўлди.

Терма жамоамиз аъзоларидан Жалгас Бердимуродов кумуш, Жасурбек Ортиқбоев ва Маҳмуд Баҳшуллоев бронза медални қўлга киритди.

Қизлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида иштирок этган спортчиларимиз ҳам шоҳсупага кўтарилди. Бахтигул Болтаниёзова кумуш, Оқтанга Кеунимжаева, Нодира Собирова, Ҳадича Нажимова бронза медалга эга чиқди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!