Темур қозоғистонлик адашини доғда қолдирди

 

Андижонда давом этаётган "Фьючерс" турнирида яна икки нафар теннисяимиз биринчи босқичдан муваффақиятли ўтди.

Мамлакатимизнинг энг кучли теннисчиларидан ҳисобланган Темур Исмоилов дастлабки учрашувини қозоғистонлик Темур Хабибулинга қарши ўтказди. Ўйин бобида рақибидан устунлигини намойиш қилган ҳамюртимиз 6:2, 6:3 ҳисобида зафар қучди.

Ботир Сапаев илк баҳсда ўз ҳамюрти Мергей Фомин билан рақобатлашди ва рақибидан 7:5, 6:2 ҳисобида устун келди.

Мусобақанинг илк кунида Санжар Файзиев, Павел Цой ва Шониғмат Шофайзиев ғалабалари билан мухлисларни хурсанд қилганди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!