Темур тезликни оширди

 

Намангандаги "Фьючерс" турнирида иштирок этаётган истеъдодли теннисчимиз Темур Исмоилов биринчилардан бўлиб чорак финалга чиқди.

Иккинчи даврада россиялик Артур Шахнубарян билан рақобатлашган ҳамюртимиз рақибини бир соатга қолмай 6:3, 6:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Темур Исмоилов ярим финал йўлланмаси учун бўладиган кейинги беллашувни россиялик Михаил Фуфигинга қарши ўтказадиган бўлди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!