Темурдан иккинчи суперғалаба

11 март, 10:10 444

Темурдан иккинчи суперғалаба

 

 

Теннис бўйича Грецияда ўтказилаётган “Фьючерс” туркумидаги “Heraklion - 2017” халқаро турнирида иштирок этаётган ҳамюртимиз Темур Исмоилов кетма-кет иккита иродали ғалабани қўлга киритди.

Мусобақанинг яккалик баҳсларида еттинчи рақамда сараланган Темур Исмоилов дастлабки босқич учрашувида руминиялик Богдан Борзани 3:6, 6:4, 7:5 ҳисобида енгган эди.

Иккинчи беллашувда мезбонлар вакили Анастасиос Павлис билан рақобатлашган ўзбекистонлик теннисчи бу гал ҳам биринчи сетда 6:7 ҳисобида имкониятни бой берди. Бироқ, икки соату 29 дақиқа давом этган беллашувнинг кейинги икки сетида Темур Исмоилов 6:3, 6:2 ҳисобида устун келди.

Ўзбекистонлик теннисчи чорак финалда учинчи рақамда сараланган чехиялик Михал Конечни билан беллашади.

SPORTS.uz