Темурхўжа Абдуҳолиқов “Ал Сайлия”га қанчага тушди?

 

Хабарингиз бор, бир неча кун олдин Тошкентнинг “Локомотив” клуби ҳужумчиси Темурхўжа Абдуҳолиқов Қатарнинг “Ал Сайлия” жамоасига кўчиб ўтганди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғинига чақирилган ҳужумчи Қатар Юлдузлар лигасида 14-рақам остида тўп тепадиган бўлди.

Шу ўринда савол туғилади. Қатар клуби билан бир ярим йиллик шартнома имзолаган Темурхўжа “Ал Сайлия”га қанчага тушган?

Маълум бўлишича, қатарликлар ҳамюртимизни қўлга киритиш учун 850 минг евродан воз кечишларига тўғри келган.

Эслатиб ўтамиз, "Ал Сайлия"га "Локо"нинг яна бир аъзоси Санжар Шоаҳмедов ҳам кўчиб ўтди.   

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!