Темурхўжа Абдухолиқов ва Сервер Жепаров “Локомотив” машғулотида

 

Аввал хабар берилганидек, “Локомотив” жамоаси “Қизилқум”га қарши Ўзбекистон Кубоги нимчорак финал жавоб ўйинига тайёргарлик кўрмоқда.

“Темирйўлчилар” матбуот хизматининг маълум қилишича, клубнинг собиқ футболчилари, айни вақтда Қатар ва Эронда тўп сураётган легионерлар Темурхўжа Абдухолиқов ва Север Жепаров “Локомотив” машғулотларида қатнашмоқда.

“Миллий терма жамоанинг ҳозирда Тошкентда бўлиб турган легионерлари – Темурхўжа Абдухолиқов ва Сервер Жепаровлар “Локомотив” билан биргаликда шуғулланишмоқда”, – дейилади “Локомотив” хабарида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!