Теннис бўйича РОЗТМ соврини учун ўтказилган очиқ турнир ниҳоясига етди (фото)

  Жорий йилнинг 25-30 август кунлари Республика олимпия заҳиралари теннис мактаби кортларида 100 дан ошиқ ёш теннисчилар РОЗТМ соврини учун кортга чиқдилар. Бугун тушгача ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди.

  Яккалик баҳсларида Исмоил Ҳайриддинов, Нурзод Қосимов, Мафтуна Қаҳрамонова, Валентина Шлейн, Абдураҳмон Нормамедов, Нуриддин Шагиев, Фарида Маримова, Сетора Нормуродова, Бобур Ёқубжонов, Нурмуҳаммад Эргашбоев, Омина Валихонова, Моҳира Алимовалар ғолиб ва совриндорлар рўйхатидан жой олди.

  Жуфтлик баҳсларида Сетора Нормуродова ва Моҳира Алимова, Нурмуҳаммад Эргашбоев ва Файзулло Мирзағаниевларга тенг келадигани топилмади.

  Ғолиб ва совриндорлар теннис мактаби кубоги ва дипломи билан тақдирланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!