Теннис маликалари Қатар кортларида рақобатни бошлади

 

 

Қатарнинг доҳа шаҳрида теннис бўйича аёллар ўртасида "Qatar Total Open - 2017" халқаро турнири бошланди.

Мукофот жамғармаси 710900 АҚШ доллари бўлган мусобақанинг биринчи давра беллашувлари давом этмоқда. Ҳозиргача якунланган баҳсларда австралиялик Саманта Стосур латвиялик Анастасия Севастовани 7:5, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Россиялик Анастасия Павлюченкова эса сербиялик машҳур теннисчи Елена Янкович устидан 6:1, 6:4 ҳисобида зафар қучди.

Биринчи давра ўйинлари давом этмоқда.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!