Теннис маликалари бош совринга яқинлашмоқда
16 март, 12:07 | 132
 

АҚШнинг Индиан-Уэллс шаҳрида теннис бўйича аёллар ўртасидаги “BNP Paribas Open - 2017” турнирида дастлабки ярим финалчилар аниқланди.

Мукофот жамғармаси 6 993 450 АҚШ доллари бўлган турнирнинг чорак финалида дастлабки икки учрашув якунланди.

Россиялик теннисчиларнинг ўзаро беллашувида Светлана Кузнецова ўзидан анча ёш бўлган Анастасия Павлюченковани 6:3, 6:2 ҳисобида енгди.

Учинчи рақамда сараланган чехиялик Каролина Плишкова эса Испания вакиласи Гарбинье Мугурусадан 7:6, 7:6 ҳисобида устун келди.

SPORTS.uz

Ўхшаш янгиликлар

Sports.uz 2016 ©
ЎзМАА интернет-ОАВ лицензияси рақами: №1002