Теннисчи қизларимиз Қирғизистон кортларини титратмоқда

Қирғизистонда теннис бўйича ўсмирлар ўртасида ўтаётган халқаро турнирнинг биринчи давра баҳслари давом этмоқда.

Халқаро теннис федерацияси томонидан ташкил қилинган мазкур мусобақанинг қизлар ўртасидаги яккалик баҳсларида Влерия Воробёва россиялик Евгения Сафроновани 6:2, 7:5 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Афсуски, ушбу босқчида Ангелина Фольц ҳамда Лутфинисов Аҳмедова каби теннисчиларимиз имкониятни бой бериб қўйди. Бир оздан сўнг ҳамюртимиз Ханифа Ҳасанова ҳамда россиялик Полина Паунова ўртасидаги учрашув бошланади.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!