Теннисчи қизларимиз ишончни оқламоқда

 

Республика олимпия захиралари теннис мактабида Халқаро теннис федерацияси (ITF) мусобақалари тақвимидан жой олган қизлар мусобақасида биринчи давра баҳслари якунланди.

Биринчи даврада кортга чиққан теннисчиларимиздан икки нафари кейинги босқичга ўтди. Ясмина Каримжонова дастлабки учрашувда россиялик Айша Кукушкинани 6:3, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Лайло Баҳодирова эса Россиянинг яна бир вакиласи Мария Солнишкинадан 6:1, 6:1 ҳисобида устун келди.

Мусобақа давом этмоқда.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!