Теннисчиларимиз Қирғизистонда чемпионлик учун курашади

 

Қирғизистонда Халқаро теннис федерацияси томонидан ўсмирлар ва қизлар ўртасида ташкил этилган “Bishkek Open - 1” халқаро турнирининг асосий тўр беллашувлари бошланди.

Мусобақада иштирок этаётган ҳамюртимиз Марк Трякшин дастлабки учрашувда мезбонлар вакили Максад Калиловни 6:0, 6:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Турнирнинг асосий тўрида Али Аъло, Азизбек Ниёзов, Беҳзод Расаматов каби истеъдодли теннисчиларимиз ҳам иштирок этмоқда.

Қизлар мусобақасида биринчи рақамда сараланган теннисчимиз Милана Масленкова бош совринга асосий даъвогар ҳисобланади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!