Теннисчиларимиз Қозоғистондаги турнирда мезбонларни мағлуб этмоқда

 

Қозоғистонда теннис бўйича ўсмирлар ва қизлар ўртасидаги халқаро турнирнинг биринчи давра беллашувлари якунланди.

Ўсмирлар ўртасидаги беллашувларда Искандар Каримов Амир Айтқозини 6:3, 6:0, Алишер Носиров Артур Хайрутдиновни 6:0, 6:0, Беҳзод Расаматов Богдан Изотовни 6:1, 6:2, Иброҳим Ўринов Дмитрий Безбородовни 7:5, 7:5, Одил Каримов Никита Мотинни 6:7, 6:1, 6:4, Давид Багриновский Алибек Айдаралини 6:2, 6:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Қизлар мусобақасида учинчи рақамда сараланган теннисчимиз Милана Масленкова мезбонлар вакиласи Мадина Талгатдан 6:0, 6:1 ҳисобида устун келди. Олеся Ким Дарья Елфимовани 6:0, 6:0, Юлия Ким Арина Дедуцевани 6:2, 6:3 ҳисоби енгиб, мусобақадан чиқариб юборди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!