Теннисчиларимиз Россия вакиллари билан тўқнашмоқда

 

Қозоғистондаги "Фьючерс" турнирининг саралаш беллашувларида Саидъало Саидкаримов ва Шаробиддин Абзалов илк ғалабаларига эришди.

Биринчи давра россиялик Илгар Акчуринни 7:6, 6:4 ҳисобидак мағлуб этган Саидаъло асосий тўр йўлланмаси учун бўладиган кейинги баҳсда Россиянинг яна бир вакили Владимир Поляков билан беллашади.

Шаробиддин Абзалов эса биринчи уринишда мезбонлар вакили Евгений Даниловни 6:2, 6:1 ҳисобида таслим қилди ва у ҳам ҳал қилувчи ўйинда россиялик теннисчи Максим Ратнюкка қарши кортга чиқади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!