Теннисчимиз бош совринга даъвогар

 

Эронда Халқаро теннис федерацияси томонидан ўсмирлар ўртасида ўтказилаётган халқаро турнирда Искандар Каримов ярим финалга чиқди.

Истеъдодли теннисчимиз чорак финал учрашувида мезбонлар вакили Киа Кахнамуйи билан куч синашди. учрашувда рақибидан ҳар томонлама устунлигини намойиш қилган ҳамюртимиз 6:1, 6:3 ҳисобида зафар қучди. Искандар Каримов финалга чиқиш учун туркиялик Умар Берк Гўргун билан рақобатлашади.

Турнирда қатнашган Одил Каримов эса чорак финалда эронлик Сино Могимига имкониятни бой берди.

Искандар ва Одил жуфтлик беллашувларида канадалик Томан Эль-Хаддад ва эронлик Муҳаммад Маҳди Суҳробийни 6:0, 6:2 ҳисобида енгиб, ярим финалга чиқди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!