Теннисчимиз оғир учрашувда зафар қучди

 

 

Россияда теннис бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказилаётган халқаро турнирнинг дастлабки босқичидаги энг кескин ва муросасиз беллашув ўзбекистонлик Сергей Фомин ва россиялик Павел Вербин ўртасида бўлди.

Ушбу учрашувнинг дастлабки сетида 6:4 ҳисобида зафар қучган Сергей кейини партияда худди шу натижа билан рақибига ютқазди - 4:6.

Ўйин ғолиби учинчи сетда аниқланди ва унда ўзбекистонлик истеъдодли теннисчи 7:6 ҳисобида муваффақият қозонди.

Сергей Фомин чорак финал йўлланмаси учун бўладиган кейинги беллашувда Россия теннисчилари - Андрей Буданов ва Филипп Климов баҳс ғолиби билан беллашади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!